Дил меҳроби. Хабиб Абдуназар
и инсон хаёли ва кечинмалари каби тинимсиз ўзгариб туради. Ҳ. Абдуназарнинг шеърларини руҳий калейдоскопга менгзаш мумкин. Калейдоскопнинг моҳияти адоқсиз турланишда бўлгани каби, шоир шеърларида ҳам тинимсиз поэтик ўзгаришлардан ўзга ўзгармас нарса йўқ. Шоирнинг бирорта шеъри бирор мавзуга бағишланмаган. Уларда асосан синчков кўз, парвоздаги хаёл ва безовта кўнгилнинг таъсир доирасига тушган нарсалардан қолган таассуротлар ва ана шу таассуротдан уйғонган ҳиссиёт манзаралари акс этади. Шу сабаб алоҳида ҳеч нарсага бағишланмагандай туюлгувчи шеърий битикларда, аслида, ҳамма нарса ҳақида гап кетаётган бўлади. Шоирнинг кўпчилик битикларига сарлавҳа қўймаслиги боиси ҳам, эҳтимол, шундандир. Чунки сарлавҳа бир, ошиб борса, бир неча маънони ифода этиши мумкин, Ҳабибнинг шеърларида эса қамров кенг, акс этган поэтик объектлар миқдори кўламли.
Ҳабиб аксар битикларида ўзликка хиёнат қилмай, кўнгилни сақлай билиш нафақат одам, балки олам моҳиятини ўзгартириб юбориши мумкинлигини куйлайди. Очун яхшиланиши ва яшилланиши учун одам, бирламчи, ўз кўнгил мулкини омон сақлаши, оламга кўнгил кўзи билан қараб, унга эзгуликлар бахш этишга уриниши керак. Шунда инсон ҳаётига ҳам, атроф-жавонибга ҳам маъно киради:
Ердан чиқиб қолган тошдек илдизга
Танғисанг кўнгилнинг чайир ипини.
Севги чирқилласа, тун – қора илон
Ёйиб юборса гар зулмат тўпини.
Нигоҳинг осилиб тушса юракдан,
Бир ҳовуч нур отсанг кундузга.
Гурр этиб тўкилса дарахт барглари,
Поклансанг, чўмилсанг заъфарон кузга.
Шоир бошқа бир шеърида тонг отиб, хаёлкаш тундан кундузга ўтиш ҳолати ва бунинг ижодкор руҳиятида қолдирган изини "Индамайин кирди тунга, Кундуз шомларга ботиб. Овчимиди тун кўзи-ла Қўйди хаёлни отиб?" тарзидаги кутилмаган савол воситасида ифода этади. Шоирнинг назарида, хаёлдан айрилиш ҳаётдан айрилишдай аламли ва аччиқ. Лирик қаҳрамоннинг сезимлари чигал руҳий ҳолатининг Ҳабиб Абдуназар томонидан: "Энди юрсак юмшоқ ҳаво, Толиқтирар юрак ҳам. Дилни эса тарк этмади Чеҳралари очиқ ғам" шаклида ифодаланиши шоир поэтик назарининг ўзига хослигини кўрсатади. Ғамнинг очиқ чеҳрали экани ўқирманда некбин кайфият уйғотиб, унда “асл одам учун ғамсизликнинг ўзи – ғам” – деган қаноат пайдо бўлишига олиб келади.
Ҳабиб сўзларни ўз маъносидагина ишлатиш билан кифояланмай, ҳар бир сўзга ўзи истаган маънони юклашга уринади. Унинг шеърларида қўлланган тимсолу ташбиҳлар доимий ҳаракат ва ўзгаришлар оғушида бўлади. Шоир азобнинг ҳидини сезади, эшикнинг хазон бўлгани, устуннинг айрилиқдан қорайиб титраганини кўради, туннинг алдоқчи ва жодугарлигини туяди. Бинобарин, шеърлардаги сўзлар ҳам бундай ғайритабиий ҳолатларни ифодалашга мос келадиган қилиб қўлланилади:
Ҳиди келар сендан азобнинг,
Кўзларингда севилмаган тун.
Хазон бўлиб тўкилган эшик,
Қораймоқда титраган устун.
Сен йиғлайсан, тун ташлар жоду,
Қучоғингда қийналар руҳим.
Яшил шудринг томган болишда,
Гуллаяпти яшил тушларим.
Шунча негатив ҳолат тасвири ҳам лирик қаҳрамон – шоирни умидсизликка туширолмайди. У – умид кишиси. Умиди мустаҳкамлиги сабаб унинг болишга шудрингдай томаётган кўзёшлари яшил ва шу болишда кўраётган тушлари ҳам яшил гуллайди. Маълумки, яшиллик – тириклик, яшариш белгиси. Демак, бу яшил тушлар бир пайт келиб эзгулик мевасини тугади.
Поэтик тасаввур қамрови кенглиги шоирга: "Руҳимнинг кўз ёшлари – Юлдуз томар сизилиб", – дейиш имконини беради. Зеро, унинг микроолами ташқаридаги макрооламдан салмоқли ва чўнгроқ. Чин шоирона назарга атроф олам жонли кўринади. Жонли назар учун очунда ҳаракатсиз, турғун нарсанинг ўзи йўқ. Шу боис атроф-оламдаги барча нарса жонланган, ҳаракату амалда: "Кўнгил бедор тутар осмон қароғин, Тун кўзида қолар уйқунинг гарди. Баҳор очаётир хушбахт қучоғин". Шу шеърнинг кейинги бандида нарса-ҳодисалар ҳаракати янада фаоллашади, бу ҳолат ифодасини бериш баҳонасида шоир жонлантириш билан биргаликда ташхис санъатидан ҳам фойдаланади:
Оппоқ қорлар босиб, қиш адоғида,
Юракка етади орзунинг тили.
Кавушларин ечиб чопар лайлак қор,
Сенга ҳавас қилар –
Бойчечак Гули.
Чинакам шеърда мантиқдан кўра туйғу устуворлик қилади. Бундай битикда мантиқ изчиллиги эмас, ҳиссиёт ва кайфият мунтазамлиги акс этган бўлади. Шоир олам ҳодисаларининг барча одам илғай оладиган реал кўринишини эмас, балки фақат уларнинг ўз руҳиятида қолдирган манзарасини чизади:
Тун уфурган баркамол ғамда,
Чувалади хастаҳол йўллар.
Ой хириллаб олади нафас,
Қор туёғин қоқади тўриқ.
Йиқилади чинқирган қоя,
Тутаб ётар қўшоғиз милтиқ
Ушбу тасвирнинг энг сўнгги мисрасидагина ҳаётий ҳақиқат акс этган. Олдинги беш қаторда эса ўша биргина мисрада акс этган реалликнинг шоир руҳиятидаги