Буюк Амир Темур ёқути. Озод Муъмин

Буюк Амир Темур ёқути - Озод Муъмин


Скачать книгу
жангга кирди ва уни қўлга тушириб, кўзларига мил торттирди. Шоҳжаҳон етиб келгач, Давар Бахш Эронга жўнатилди ва 1628 йилнинг февралида Шоҳжаҳон бобурийлар тахтига ўтирди.

      Шоҳжаҳон ажойиб ҳукмдор эди. У одил шоҳ сифатида ном чиқарган. 1630–1632 йилларда Декан ва Гужарот вилоятларида рўй берган очарчилик пайтида халққа катта ғамхўрлик қилганди. Шоҳжаҳон антиқа иншоотлар, бинолар қуришга ҳам аҳамият берган. Айниқса, унинг номини абадийлаштирган муҳташам бино – Тожмаҳал мақбараси бутун дунёга маълуму машҳур. Агра шаҳридаги бу мўъжиза унинг хотини Мумтоз Маҳалга атаб қурилган. Бундан ташқари, Шоҳжаҳон ўзининг Деҳлидаги саройида ажиб бир тахт ясатдирган. Уни «Товус тахт» деб атаганлар. Тахт турли қимматбаҳо жавоҳирлар, шу жумладан «Чироғи олам» ва «Кўҳинур» билан ҳам безатилган. Шоҳжаҳон ҳам «Чироғи олам»га ўз номини ёздирган, лекин Шоҳжаҳон деб эмас, балки Соҳибқирони Соний, яъни Иккинчи Буюк Амир Темур деб.

      1657 йил 6 сентябрда Шоҳжаҳон тўсатдан касал бўлиб, мамлакатни бошқара олмай қолди. Шу кундан бошлаб, буюклик қони гупуриб ураётган фарзандлар орасида шоҳлик тахти учун кураш авж олди. Доро, Шужоъ, Аврангзеб ва Муродларнинг ҳар бирида бунга истак ва куч бор эди. Доро Шоҳжаҳоннинг севимли ўғли эди, у валиаҳд деб ҳам эълон қилинганди, бироқ у жангларда чиниқмаган, хавф-хатарларга бош суқмаган, лашкар билан алоқаси аъло эмасди. Кейинги ўғил Шужоъ ҳукмдорлик тажрибасига эга эди: у ўн етти йил Бенгалияни бошқарганди. Шужоъ куч-ғайратли кимса эди-ю, лекин узоқ чўзилувчи жангларни олиб боролмасди. Стратегияда оқсарди. Учинчи фарзанд Аврангзеб эса совуққон, тажрибали саркарда ҳисобланар, сарой аъёнлари уни кучли шахс сифатида ҳурмат қилишарди. Кенжа ўғил Мурод эса ҳисҳаяжонли, гўзаллик ва зиёфатларни хуш кўрувчи бўлса-да, жуда жасур йигит эди.

      Жангларда Аврангзеб ўзининг ўткир қобилиятини намойиш қилиб, тахтни эгаллади. Бу 1659 йил июнь ойида рўй берди. У бироз тузалиб, оёққа турган отаси Шоҳжаҳонни давлат ишларига аралаштирмай қўйди. Шоҳжаҳон 1666 йил 22 январда вафот этди.

      Аврангзеб шоҳ Оламгир номи билан иш юритди. У 1707 йилгача ҳукмронлик қилди. Унинг номи «Чироғи олам»га 1659 йилда ёзиб қўйилган. Бобурийлар империясининг энг юксалган вақти Шоҳ Оламгир даврига тўғри келади. Аврангзебга ҳозирги Ҳиндистон, Бангладеш, Покистон, Афғонистон ва Эроннинг катта бир қисми қарам эди. IIIоҳ Оламгир ҳақида солномачилар ҳам, чет эллик саёҳатчилар ҳам фақат яхши гаплар ёзиб қолдиришган. Унинг жуда ўқимишли, билимли кимса бўлгани алоҳида таъкидланган. Айниқса, шоҳнинг «Оламгир фатволари» асари давлат қонунчилигининг ягона китоби сифатида қўлланилган. Ҳиндистонда яқин-яқинларгача шу қонунлардан фойдаланиб келишган. Ҳинд тарихчилари Оламгирни «икки энг буюк бобурийнинг бири» (биринчиси – Акбаршоҳ) деб шарафлашган.

* * *

      Аврангзебнинг вафотидан сўнг бобурийлар тахтига унинг катта ўғли Муаззам олти йил эгалик қилди. У тарихда Баҳодиршоҳ номи билан маълум. Баҳодиршоҳ шунча вақт ичида ўз номини «Чироғи олам»га ёздирмади. Сабаби номаълум. У 1712 йилнинг февралида вафот этди. Тахтга Баҳодиршоҳнинг катта ўғли Жаҳондоршоҳ


Скачать книгу