АСАРЛАР ТЎПЛАМИ (3-жилд). Сирожиддин Саййид

АСАРЛАР ТЎПЛАМИ (3-жилд) - Сирожиддин Саййид

Скачать книгу
айлагайлар бу иморатлар.

Тамаддун пойтахти, ору номуснинг қароргоҳи,

Жаҳон бирлан рақобат айлагайлар бу иморатлар.

Жаҳонда шону шавкат, куч ва қудрат таъна қилганлар,

Қаранг, недин сиёсат айлагайлар бу иморатлар.

Ётибдур бунда хоқонлар, улуғ беклар ва султонлар,

Жаҳон бор то – ҳимоят айлагайлар бу иморатлар.

Фалакки қанча ранж этмиш, иморатларга ҳам тегмиш,

Фалакдин кўп шикоят айлагайлар бу иморатлар.

Самарқанд, рубъи маскунда қаён борсам, соғингайман,

Дилимда зўр қиёмат айлагайлар бу иморатлар.

Валийлар бунда ётмишдир, риёзат бирла келгай ким,

Зиёратга иноят айлагайлар бу иморатлар.

Азим пештоқлари Қуръон зиёсидин мунаввардир,

Эшит, сокин қироат айлагайлар бу иморатлар.

Тизилмишлар қатор, гўёки тарих жойнамозида

Садо этмай, ибодат айлагайлар бу иморатлар.

Тавоф этсанг агар дилдан – дилинг кўкка этар маъво,

Дилинг соҳибдиёнат айлагайлар бу иморатлар.

Минора, қуббаларга боқ – ғуруринг юксалиб боргай,

Сени уйғоқ иморат айлагайлар бу иморатлар.

Келибсан, қошига бошинг эгиб, оятларин ёд эт,

Таололлоҳ, ҳидоят айлагайлар бу иморатлар.

СУЛТОН УЛУҒБЕК. РАСАДХОНА. “ЗИЖИ КЎРАГОНИЙ”

Темурхон наслидин султон Улуғбек

Ки, олам кўрмади султон анингдек.

…Расадким29 боғламиш – зеби жаҳондур,

Жаҳон ичра яна бир осмондур.

Билиб бу навъ илми осмоний

Ки, андин ёзди “Зижи Кўрагоний”.30

Қиёматға дегинча аҳли айём,

Ёзорлар онинг аҳкомидин аҳком.31

(Мир Алишер Навоий, “Фарҳод ва Ширин”)

“Улуғбек мирзонинг иморатларидин Самарқанд қалъасининг ичида мадраса ва хонақоҳдур. Хонақоҳнинг гунбази бисёр улуғ гунбаздур, оламда онча улуғ гунбаз йўқ деб нишон берурлар…

Яна бир олий иморати Пуштаи Кўҳак доманасида расаддурким, зич битмакнинг олотидур.32 Уч ошёнлиқдур.33 Улуғбек бу расад била Зичи Кўрагонийни битибдурким, оламда ҳоло34 бу зич мустаъмалдур.35 Ўзга зич била кам амал қилурлар. Мундин бурун Зичи Элхоний мустаъмал эдиким, Хожа Носир Тусий Ҳалокухон замонида Мароғада расад боғлабтур. Ҳалокухондурким, Элхон ҳам дерлар. Ғолибо оламда етти-секкиз расад беш36 боғламайдурлар. Ул жумладин бир, Маъмун халифа расад боғлабтурким, Зичи Маъмунийни ондин битибтурлар. Бир Батлимус37 ҳам расад боғлабтур. Яна бир Ҳиндустонда рожа Бикраможит ҳинду замонида Ўжин ва Даҳордаким, Молва мулкидур, ҳоло Мандуға машҳурдур. Яна бир расад қилибтурлар, ҳоло ҳиндуларнинг мустаъмал Ҳиндустонда ул зичдур. Бу

Скачать книгу

29

Расад (араб.) – мунажжимлар кузатиши. Расад боғламоқ – астрономик жадвал тузмоқ.

30

“Зичи Кўрагоний” – зиж, зич – астрономик тақвим, жадвал. Кўрагон – соҳибқирон Амир Темурнинг лақаби. Темурийларга дахлдор. “Темурийларнинг астрономик жадвали”.

31

Аҳком (араб.) – ҳукмлар. Астрономияда юлдузлар сайри ва ҳолатини тадқиқ этиш.

32

Олот, олат (араб.) – асбоб.

33

Уч қаватлик.

34

Ҳоло – ҳозирда, айни пайтда.

35

Мустаъмал (араб.) – амалда, амалдадир.

36

Беш, каму беш (форс.) – кўп, оз ва кўп.

37

Батлимус – Ҳаким Птолемей. Жолинус – Галиннинг шогирди. Милодий 90-168 йилларда яшаб ўтган.