Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман. Зулфиябегим Адҳамзода

Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман - Зулфиябегим Адҳамзода


Скачать книгу
онасининг қасдини олишга ҳаракат қиларди. Ўзи шундоқ ҳам мустаҳкам бўлмаган ота ўғил ораси, бугун бутунлай бузилди. Сталин юрагини ушлаганча, кимсасиз хонада ёлғиз қолди. У деразадан Якобнинг ортидан қараб қоларкан, – Сен, аблаҳ ота нималигини қаердан биласан Якоб? Буни мана мендан сўра. Балки мен феъли тор, буйруқ беришни яхши кўрарман. Аммо отамдан фарқли ўлароқ, оилам ҳаққини емаганман. Ҳа балки сени баъзи бир сабабларга кўра вақтинча ташлаб кетгандирман, балки онанга яхши қарай олмагандирман. Аммо севганман, чин юракдан севганман Якоб. Исмингнинг маъноси нималигини билсанг эди. Ҳамманинг назарида бу дининий исм, Якуб исроил пайғамбарининг исми деб ўйлашади. Йўқ, асло ундай эмас. Я коба, яъни мен кобанинг ўғлиман, мен янги кобаман деган манони кўзлаб қўйганман ўғлим. Сендан умидларим катта эди, аммо сен менга эмас онанга тортдинг. Ҳаётда мақсадинг йўқ. Дўст билан, душманнинг фарқига бормайсан. Ўта меҳрибон, ўта ишонувчансан, худди менинг марҳума Катойимга ўхшаб. Онангни, айнан унинг меҳрибончилиги бу дунёдан олиб кетди. Унинг ишонувчанлиги. Оҳ, сен ўғлига чоғ қазиган оталарни кўрмагансан-да ўғлим.

      У отаси Висарион Жугашвилли уйга кеч келиб, онасини урганини, Сосо (Иосиф Сталинни ёшлигида шундай чақиришарди) ёшлигида от араванинг тагида қолиб кетганида, отаси «сендан ўлим ҳам ҳазар қилибди-да, сен нафақат менга балки ўлимга ҳам керак эмассан» деган сўзларини эслади. Онаси Сосонинг даволаниши учун ҳўжайинидан қарз олганида, отаси шу пулларни ичиб қўйганини эслади. Ва оёғидаги пайпоғини ечиб, ёшлигида мажағланиб кетган, ва бир умр ҳаммадан беркитиб юрган панжасини силади. Ўша фалокатда «Сосо юролмайди» деган гапни эшитиб, шу мажағланган оёқ билан, кўзларини чирт юмганча юришни ўрганганини эслади, – Сен нимани кўрибсанки мени айблайсан. Онангни жонини олганим йўқ. Шунчаки, уни асраб қола олмадим холос. – Деб ўғли Якобнинг аччиқ сўзларини унутишга уринди.

      Якобнинг хатоси

      Якоб билан Сталин анча вақтгача бир бирлари билан муроса қилмадилар. Якоб Жугашвилли, Зоя билан бирга жуда ёш турмуш қуришди. Улар комунал квартиралардан бирида, кенглиги тўртта каравот сиғадиган, на ошхонаси ва на ҳожатхонаси бор хонани ижарага олиб яшай бошлашди. Улар ҳали оила нималигини, фарзанд нималигини билмасдилар.

      Тез орада фарзандлик ҳам бўлишди. Қизалоқ 7-ойлик бўлганида анча кўзга кўриниб қолди, унинг ширин табассуми, янгидан-янги қилиқлари, эркаланиб гувраниши ўша комунал квартирадаги қўшниларининг ҳам қалбларига ором бахш этарди.

      Кунлардан бир кун, Якоб хурсанд кириб келди. каравотнинг бош тарафига ётқизиб қўйган қизалоғини ёнига оёқларини ҳам ечмай чўзилиб, уни эркалай бошлади. У ўзида йўқ хурсанд, қаергадир шошаётгани шундоққина кўриниб турарди.

      – Зоя отлан. Меҳмонга борамиз, – деди бирдан. Ўзи қизалоғининг

      касалидан чарчаб турган Зоянинг энсаси қотгандек бўлди.

      – Қаерга? – Деди у хонанинг бошида битта темир каравот, ёнида ик-

      ки киши аранг сиғадиган, эски, ғичирлайдиган стол ва бир биридан сифати ва ҳажми билан умуман фарқ қиладиган иккита


Скачать книгу