Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман. Зулфиябегим Адҳамзода

Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман - Зулфиябегим Адҳамзода


Скачать книгу
баён қиларди. Жуков ўзига келгач, трубкани олиб гапириш ўрнига, уни жойига қўйди. Ҳали тамомила ўзига келмасдан кийина бошлади. У кўзини бир нуқтадан узмай, нималарнидир ўйлаганча, енгига қўл тиқаркан, ҳеч нимадан бехабар, ярим кечадаги шитир-шитир овоздан рафиқаси уйғониб кетди.

      – Нима бўлди ўзи? Қаерга шошиб кетаяпсан? Соат эндигина тунги 3

      бўлди ахир. – Деди ўрнидан турар-турмас, бир ёнбошга тиралганча. Кўзларини ишқалаб, каравот ёнидаги, тумбочка устида турган қўнғироқли соатга қаради.

      – Сталин, рафиқасини отибди. – Деди Жуков бир нуқтага тикилганча,

      олди тугмаларини пала—партиш тақаётганини ҳам сезмай. Хонадаги ойнага қарарди-ку, аммо хаяжонланганидан, ўзидан бор йўғи бир қадам наридаги чироқни ёқиш хаёлига ҳам келмасди.

      – Нима? – Дея ўрнидан сакраб турди Жуковнинг рафиқаси.

      Устидаги кўрпани, мағизини тишлаб хаёлга чўмди. «Ахир сир очилиб-ди-да» – деди у ичида. Надежданинг шаҳсий ҳаётига оид қандайдир сирга гувоҳ бўлгандек.

      – Ҳа шундай. Отибди. —Деди Жуков, хаёл суриб турган хотинига

      аҳамият ҳам бермай. Бу гап Жуковнинг рафиқасини сергак торттирди.

      – Бор йўғи бир гап учунми? – Деб эрининг кўзларига, худди билса

      Айтаман, билмаса индамай қўя қоламан дегандек, қаради. деразадан тушиб турган ойнинг хира ёғдусига қониқмай, ёнидаги тумбанинг устида, иккита миттигина ҳайкалчага ўрнатилиб, устига баҳрамалар билан безатилган тунчироқни ёқди.

      – Билмадим. Мен боришим керак. – Деб Жуков, фақатгина ойнинг

      шуъласи ва тунчироқнинг бор йўғи бир китобнигина ёритиб бера олади-ган нуридан ҳира тортиб кўрсатаётган ойнага қараб, сочларини тўгрила-ди-ю, чиқиб кетди.

      Бу хабар, бутун СССРни оёққа турғазди. Ҳалқлар отасининг аёли ўлибди деб, сиёсат оламига тегишли барча, бирин-кетин, узоқ-яқиндан, таъзияга кела бошлади. Сталин тобут тепасида Надянинг совуқ дийдорига тўймасди. Шўппайиб қолган ола қарғадек, энди то абад очилмайдиган, табасум ҳадя этолмайдиган, Надянинг юмуқ кўзларидан бир зумга бўлса-да, кўзларини узмасди.

      Ўғли Василий анча катта бўлиб қолганлиги учун онасининг тобути ёнида туриб кўз ёш қиларди-ю, аммо бола эмасми дарров нималаргадир чалғиб кетарди. Қизи Светлана Алеулова эса ҳали жуда кичкина, ҳаётида нима юз берганини тассавурига ҳам сиғдира олмайди. Кимдан жудо бўлганини, найинки одамлар, балки бугун фалакнинг гардиши ўз ўқидан чиқгудек чир айланаётганини, самодаги булутлар ҳам унга мунгли боқиб, жамиийки жонзот унга сабр тилаётганини тушунмасди. У ГУМнинг орқа тарафида, дугонаси билан ўйин ўйнарди. Энагаси эса бугун унга ҳар қачонгидан кўра самимий кўзлар билан боқар, унга ҳар дойимгидан кўра мулойим ва меҳрибончилик кўрсатарди.

      Шу маҳал дугонаси, Светлананинг энагасидан ГУМда нима бўлаётганини сўради. У анча эсини таниган қиз эди. Вазиятни билганида эса, Светланага ачиниб ўсмир қизнинг қалби ларзага келди. Унинг қаршисида, эрта тонгдан уйқусини бузиб, кийинтириб олиб келишган, шошилинчда, бошидаги лентаси


Скачать книгу