МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ. ҲАМЗАТОВ РАСУЛ

МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ - ҲАМЗАТОВ РАСУЛ


Скачать книгу
қаршиман. Тил халқнинг кунига бугун ҳам яраса қадимий ҳисобланади.

      Тил ўзгариб туради, мен бу борада баҳслашмайман. Ахир, дарахтдаги барглар ҳам ўзгаради: битта япроғи сарғайиб тушади, ўрнига бошқаси япроқ ёзади. Лекин дарахт қолади. Йил ўтган сайин новдалари кўпаяди, йўғонлашади, мустаҳкамроқ бўлади. Ниҳоят, мевага ҳам киради.

      Мен сизга кичик ва лекин қадимий авар тили дарахтининг мевалари бўлган ўз қўшиқларимни, ўз китобимни тақдим этаяпман.

      ОНА ТИЛИМ

      Ҳамиша тушимга кирар ҳар бало,

      Бу тун ўлган куним кўрибман аён.

      Доғистон жазира водийси аро,

      Кўксимдан ўқ тешиб, ётибман бежон.

      Ёнгинамда жилға оқар жўш уриб,

      Ҳеч кимни ўртамас менинг фироғим.

      Ўйлабман, тупроққа айланмай туриб,

      Маҳкамроқ қучайин она тупроғим.

      Жоним узиляпти, билмайди ҳеч зот,

      Ҳеч зоғ жасадимга келмайди яқин.

      Қайдадир бургутлар чекади фарёд,

      Қайдадир кийиклар инграйди ҳазин.

      Тепамда ҳеч киши йиғламайди зор,

      Ёш кетди деб мени эсга олмайди.

      Қошимда на онам, на дўст-ёрим бор,

      Ҳаттоки йиғичи чуввос солмайди.

      Ётибман, зўр-базўр оляпман нафас,

      Шунда қулоғимга чалинади сас.

      Кимлардир келмоқда водий йўлида,

      Улар гаплашишар авар тилида.

      Доғистон жазира водийси аро,

      Мен жон бераяпман, одамлар бўлса.

      Сўзлашар: Али қув, гапга жа бало.

      Ҳасан ҳам аямас ким тўғри келса.

      Она тилимдаги сўзларни элас,

      Эшитган дам кирди жасадимга жон.

      Ва билдимки, менга табиблар эмас,

      Фақат она тилим бағишлар дармон.

      Кимгадир ўзга тил азиз-мўътабар,

      Мен у тилда қўшиқ куйлашим гумон.

      Эртан она тилим йўқолса агар,

      Мен бугун тайёрман бўлишга қурбон.

      Айтсалар ҳам авар тили камбағал,

      Менга она тилим суюкдан суюк.

      Юксак минбарларда тегмаса ҳам гал,

      Менга она тилим буюкдан буюк.

      Наҳот, ошиқ Маҳмуд оташ шеърини,

      Таржимада ўқир аварлик авлод.

      Наҳот, она тилнинг туйган сеҳрини,

      Сўнгги шоирлардан бириман, наҳот?!

      Шукурки, мен борман ҳаёт йўлида,

      Мамлакатим бўйлаб ошуфта кездим.

      Идроким етганча авар тилида,

      Ҳаёт ва юртимнинг васфини ёздим.

      Юртимдир – Болтиқдан Сахалин қадар,

      Шу юртга фидоман, билиб қўйинглар:

      Қайда юртим учун жон бермай магар,

      Доғистонга олиб келиб кўминглар.

      Руҳим шод, мозорим ёнида бир зум,

      Аварлар тўхташиб номим ёдласа.

      Ва она тилимда айтишса маъсум:

      Бунда ётар Расул Ҳамзат Цадаса.

      ЁН ДАФТАРЧАДАН: Тоғлик ота-она ўғлининг рус қизига уйланишига қарши чиқишди. Аммо қиз авар йигитини жуда севар экан. Бир кун йигит қиздан авар тилида ёзилган мактуб олди. Ўғил хатни ота-онасига


Скачать книгу