СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев
итоатда туриб тутиш воситалари функцияларини бажара бошлади. Давлатга хос ошкора ҳокимият тартиботларининг пайдо бўлиши билан гуруҳлараро муносабатларни мувофиқлаштиришнинг сифат жиҳатдан юқори поғонаси – ижтимоий ҳокимият шаклланди. Шу тарзда идора қилувчи гуруҳлар ва уларнинг ижтимоий уюшмалари таркиб топди. Бу жараёнлар ўз ўрнида ижтимоий муносабатларнинг сиёсий даражасини яратди. Натижада, жамиятнинг бир бутунлигини уруғчилик асосида ташкил этишга уринишларга чек қўйилди.
Сиёсатнинг жамиятда намоён бўлиши учун алоҳида шахсларнинг манфаатлари бир бутун гуруҳда ифодаланиб, бу манфаатлар бошқа гуруҳлар манфаатлари билан зиддиятга киришиши лозим эди. Ана шунда бу икки гуруҳлар ўртасидаги муносабатларга учинчи гуруҳ – давлат ҳам тортилади. Давлат воситасида ижтимоий муносабатлар мувофиқлаштирилади, шу туфайли жамиятда сиёсий муносабатлар намоён бўлади. Ана шу тарзда сиёсат гуруҳий муносабатларнинг бир тури сифатида пайдо бўлади. Агар қайси ерда ижтимоий табақалар, миллатлар ёки бошқа ижтимоий гуруҳлар ўз манфаатларини амалга ошира бориб, аҳолининг бошқа табақалари ижтимоий имкониятларини ўзгаришига таъсир қилса, ўша ерда давлат ҳокимияти ижтимоий муносабатларни мувофиқлаштиришга тортилади, беихтиёр сиёсий муносабатлар жараёни рўй бера бошлайди.
Ижтимоий табақалар ва гуруҳлар давлатдан ташқари бўлган ҳолатида ўзларининг мувофиқлаштириш ресурсларини тугатган бир пайтда давлатга воситачилик қилиш учун “ижтимоий буюртма”лар беришга эҳтиёж сезади (масалан, иқтисодий ўз-ўзини бошқариш, инсоний кооперациялар, ахлоқ меъёрларига таъсир ва ҳ.к.) . Шунинг учун ҳам ижтимоий гуруҳларнинг доимо ҳам сиёсий фаолият кўрсатиши шарт эмас. Кўпинча, бундай ҳолат ижтимоий хулқ-атворнинг ўзига хос, кутилмаган шакли сифатида рўй бериши мумкин. Бу ўз ўрнида гуруҳлараро муносабатларнинг сиёсий даражаси ҳар қандай ижтимоий тизим учун ҳам шарт эмаслигини англатади.
Ижтимоий муносабатларнинг сиёсий характери гуруҳлар ва ижтимоий бирликларни ҳокимиятга тааллуқли манфаатларини баҳолаб боришни тақозо этади. Бошқача айтганда, хатти-ҳаракатнинг сиёсий мотивацияси фақат гуруҳ томонидан умуман (сиёсий дастурлар, мақсадлар, мафкуралар даражасида) , ёки унинг ҳар бир вакиллари билан алоҳида (маълум бир гуруҳга тааллуқли эканлигини англаш йўли билан, яъни сиёсий ўз-ўзини айнанлаштиришни аниқлаш) амалга оширилаётган манфаатларни ўзига хос тарзда англаб етиш жараёнида шаклланади.
Ижтимоий эҳтиёжларни сиёсий англаб етиш моҳияти манфаатларни гуруҳий характерини тушунишдан, уни бошқа гуруҳий субъектлар сўровлари билан қиёслашдан, шунингдек, бу бирликлар даъволарини татбиқ қилиш ва келишиш жараёнларига давлат аралашувининг даражалари ва воситаларини аниқлашдан иборатдир. Бошқача сўзлар билан ифодалаганда, манфаатларни сиёсий англаб етиш – унга давлат ҳокимияти аралашувисиз амалга ошириб бўлмайдиган мазмунларни ажрата олиш қобилиятини шаклланганлиги деганидир.
Шу