СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев
билан уйғунлаштирган ҳолда ўрта асрларда бутун бир дунё давлатларига намуна бўла оладиган ўз меросини қолдирди.
Ҳиротда яшаган машҳур олим Ҳусайн Воиз Кошифий (1440–1505 йй.) ўзининг «Ахлоқи муҳсиний» номли асарида флоренциялик Никколо Макиавеллидан деярли чорак аср олдин сиёсат тушунчасининг таърифини ишлаб чиқди. У мазкур асарининг бир бобини махсус сиёсат таърифига бағишлайди. Шунингдек, у Н.Макиавелли таърифи бўлган «мақсад воситани оқлайди», деган қоидага бутунлай қарши бўлган – адолатли, ахлоқ ва маънавиятга таянган сиёсатни қўллашни илгари суради. Мутафаккирнинг фикрича, “сиёсат сўзининг асл маъноси кишини ғамга солишдир, Истилоҳ маъноси эса мамлакатни қўлда тутиш ва ҳар кимни ўзига муносиб ўринга қўйишдир. Сиёсат икки хил бўлади: бири ўз нафсига нисбатан сиёсат қилиш, иккинчиси ўзга кишига сиёсат қилиш. Ўз нафсига нисбатан бўлган сиёсат шуки, ёмон сифатларни ўзидан йўқотиш ва яхши хулқларни эгаллашдир. Бошқага нисбатан сиёсат эса яна иккига бўлинади. Биринчиси, ўз аъёнлари ва яқинлари сиёсати ва уларни тартибга солиш. Иккинчиси, умумхалқ сиёсати”40 . Шунингдек, Кошифий Европа олимларидан деярли икки аср олдин сиёсат ва давлат ҳокимиятини келиб чиқиш сабабларини хусусий мулкка боғлаб талқин этади: “Гарчи “ла мулка илла бил-адли” маҳваши дилпазир бўлса-да, аммо “ла адла илло бис-сиёсати” зийнати билан оройиш топмаса, ҳамон ҳусни камолга етмаган бўлади. Биринчи жумланинг маъноси мулк адолатсиз барқарор бўлмайди, демакдир. Иккинчиси эса адолат сиёсатсиз бўлмайди, дейишдир”41 .
Кошифийнинг фикрича, “мамлакатни бошқаришдаги, ушлаб туришдаги асосий восита бу – сиёсат. Агар сиёсат бўлмаса, мамлакатда ҳеч қандай фойдали иш қилинмайди. Халқни хунрезлик тиғи билан эмас, балки одилона, оқилона сиёсат – тинчлик, яхши сўзлилик билан бошқариб, «зулм рангин» йўқотиш лозим. «Адл сиёсатсиз мавжуд бўлмас. Сиёсат йўқ бўлса, сардорлик заиф бўлур демак бўлур. На учунким мулку миллат зийнати, дину давлат мусаллаҳи сиёсатдир”42 .
Кўриниб турибдики, Ҳусайн Воиз Кошифий ўз давридаги жамият ва давлат тизимини таҳлил қилар экан, жамият барқарорлигини, унинг аъзолари ўртасида адолат ва инсонийлик қадриятларини юксалишини ҳукмдор ва давлат мансабдорларининг маънавий бойлиги билан боғлайди. Шу билан бирга, жамиятни кучли бўлиши давлатни кучли бўлишини таъминлашини чуқур англайди. Бу қарашлар ҳозирги давр учун ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ.
5. Янги даврдаги сиёсий қарашлар эволюцияси
Янги даврга келиб турли сиёсий қарашларда давлатнинг пайдо бўлиши, қарор топиши ва жамият сиёсий тизимидаги ўрнига доир назариялар янада ривожлана бошлади. “Давлат – жамият – шахс” ўзаро муносабатлари тизимида индивидга, яъни фуқарога алоҳида эътибор бериш русумга кира бошлади. Шунинг учун бу даврда шаклланган сиёсий қарашлар “фуқаролик тўғрисидаги қарашлар” номи билан тарихга кирди. Уйғониш давридаги сиёсий соҳадаги ривожланишларнинг ўзига хос жиҳатидан бири шуки, энди инсон сиёсий муносабатлар марказида талқин