СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев
аямайдилар»32 .
Мутафаккир фозил жамият ва шаҳар (давлат) уюшмаси шаклланиши ҳамда қарор топишининг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ва маълум даражада иқтисодий масалалари ҳақида фикр юритар экан, бу борада объектив хулосага келиш учун ўз замонасидаги мавжуд жамият ва шаҳарларнинг ташкилий жиҳатларини ҳамда амал қилиш муаммоларини атрофлича тадқиқ қилади. Ушбу шаҳар-давлатлар (полислар) ҳаётий фаолиятига, уларни бошқарув усулларига баҳо берар экан, Форобий ўз тасаввуридаги мукаммал жамият ва давлатнинг олий мақсади – инсонларни том маънода бахт-саодатга эришуви йўлидаги вазифаларидан келиб чиқади.
Жамият сиёсий тизими унсурларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган Шарқ мутафаккирларидан бири Абу Али Ҳасан ибн Али Тусий – Низомулмулкдир (1018–1092 йй.). У ўзининг “Сиёсатнома” асарида давлат ҳокимиятини адолатли жамият қуришдаги ўрнини атрофлича очиб берди. Албатта, Низомулмулк яшаган даврда давлат билан жамият ўртасида чегара ўтказиш мушкул иш бўлса ҳам донишманд мутафаккир жамиятни салтанатдан айри ҳолда тасаввурлай билди. Лекин, у шунга қарамай, жамиятни адолатли бўлишини сиёсий элитага – ҳукмдорга, сарой мансабдорларига, ҳокимларга боғлиқдир, деб билди. Албатта, ўрта асрлардаги феодал муносабатларга асосланган монархия тузумида жамият фаолиятини ташкил этиш вазифаси асосан давлат ҳокимиятининг қўлида эди.
Низомулмулк адолатли жамият қуришни ўз давридан келиб чиқиб давлат ҳокимиятининг вазифаси деб билади. Шунинг учун ҳам у ўзининг “Сиёсатнома” асарида ҳукмдор ва унинг мансабдорларида қуйидаги умуминсоний фазилатлар бўлиши лозимлигини илгари суради: подшоҳ адолат ўрнатишда собитқадам бўлиши керак, камбағал ва бева-бечораларга ёрдам бериш, муҳтожларга давлат хазинасидан нафақалар ажратиш, хайр-эҳсон ҳаракатини қўллаб-қувватлаши лозим. Шунингдек, мансабдорлар фуқароларнинг ҳуқуқларини сақлашлари ва уларни ҳурмат этишлари жоиз. Шунингдек, Низомулмулк шоҳ ва унинг мансабдорлари амалий ҳаёт тажрибасини орттирган, жаҳонгашта ва мўътабар оқсоқоллар, олиму фозил инсонлар билан кенгашган ва улардан маслаҳат олган ҳолда халқни бошқариш талабларини илгари суради. Мутафаккирнинг фикрича, мансабдорлардан зулм ва адолатсизлик кўрган ҳар бир фуқаро ҳокимдан то вазир ва шахсан шоҳга шикоят билан тўғридан-тўғри арз қилиш имкониятига эга бўлиши лозим33 .
Низомулмулк “Сиёсатнома” асарида давлатнинг келиб чиқиши, давлат қуришдан кўзда тутилган мақсадлар масаласига кенг тўхталади. Аввало, у давлатнинг келиб чиқишини илоҳий томонларини очиб бериш билан бир қаторда, унинг асосий вазифаларидан бири адолатли жамиятни ташкил этиш эканлигини турли ақоидлар билан исботлашга уринади: «Аллоҳ одамлардан бир кишига қудратини кўрсатиб, давлат ва иқбол беради. Ҳақ таолодан билим ва ақл топиб, шу билим билан қўл остидагилардан ҳар бирини ўзига тенг билади, ҳар бирига мартабасига мос қадр қилиб, мансаб беради, хизматкорларини халқ ўртасидан ажратиб