СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев
доир қарашлар янада ривожлантирилди. “Тузуклар” давлат бошқаруви ва сиёсий муносабатлар меъёрлари, сиёсий институтларни ўзаро мувофиқлаштириш масалаларини такомиллаштиришга доир принциплар ва қоидалар мажмуасидан иборатдир. Амир Темур унда салтанатнинг марказий органи, ҳарбий қўшин ва маҳаллий ҳокимиятни бошқаришда жамиятдаги ижтимоий қатламлар манфаатларини, уларнинг жамиятдаги ўрнини эътиборга олиб, бошқариш масалаларини мукаммал тарзда очиб берган. Агар “Тузуклар”ни сиёсий ва иқтисодий фанлар нуқтаи назаридан чуқур таҳлил этадиган бўлсак, унда давлатнинг (сиёсий тизимнинг) куч-қудрати ва унинг яшовчанлиги жамиятдаги раиятнинг турли манфаатларини ижтимоий қатламлар ва турли жамият институтлари воситасида қанчалик эътиборга олиниши билан узвий равишда боғлиқ эканлигини кузатамиз. Унда жамиятдаги ижтимоий қатламларнинг қандай манфаатлари мавжудлиги, уларнинг хоҳиш-иродалари билан давлат ҳокимияти ўртасидаги иқтисодий ва сиёсий муносабатлар яхлит бирликда қаралади.
Амир Темур “Тузуклар”ида давлат ҳокимияти қанчалик кенг ижтимоий қатламлар манфаатларига таянса, қанчалик жамият вакиллари билан кенгашиб, улар фикр-мулоҳазалари асосида давлат сиёсати ишлаб чиқилса, давлат шу даражада кучли ва салоҳиятли бўлиши исботлаб берилган. Жумладан, унда жамиятни 12 та тоифага бўлиб, уларнинг ҳар бирини жамиятдаги ўрни, сиёсий ресурсларининг ҳажми, ўзига хос таснифи, давлат сиёсатига қай даражада таъсир қила олиши ҳар томонлама характерлаб берилган. У тоифаларни қуйидагича таърифлаган: 1) саййидлар, уламо ва шайхлар; 2) билимдон кишилар; 3) дуогўй тақводорлар; 4) амирлар, сарҳанглар, сипоҳсолорлар; 5) сипоҳ билан раият; 6) доно ва ишончли кишилар; 7) вазирлар, саркотиб ва девон битикчилари; 8) ҳакимлар, табиблар, мунажжимлар ва муҳандислар; 9) муҳаддислар (ҳадис олимлари ва ровийлар) ; 10) сўфийлар ва орифлар; 11) ҳунар ва санъат аҳли; 12) сайёҳ ва тижорат аҳллари.
Шунингдек, у сиёсий ҳокимиятни бошқаришда вазирлар, амирлар ва ноибларнинг ролига алоҳида эътибор беради. Соҳибқирон Амир Темур бу каби давлат мансабларига ўзига яқин, қон-қариндош, ўзига ёққан одамларни қўйиш тўғрисида умуман фикр билдирмайди, балки бу жиҳатдан давлат ва жамият манфаатлари нуқтаи назаридан ёндашади: бу каби мансабларга садоқатли, ахлоқий пок, адолатпеша, тинчликсевар ва ташаббускор инсонларни қўйиш лозимлигини уқтиради. У ҳукумат аъзолигига муносиб бўлиш учун вазирларга камида тўрт фазилатга эга бўлишини шарт қилиб қўяди: 1) асллик – тоза наслга мансублик ва улуғворлик; 2) ақлу фаросатга эга эканлиги; 3) сипоҳ билан раият аҳволидан доимо бохабар бўлиб туриши ва уларга ғамхўрлик кўрсата олиши, улар билан инсоний муомалада бўлиш қобилиятига эга эканлиги; 4) давлат ишида сабру бардошли бўлиши, ўз мулозимларига мулойимлик билан муносабатда бўлиши.
Амир Темур ўз тузукларида илгари сурган қудратли давлат қуриш, миллатни бирлаштириш ва халқ фаровонлигини таъминлаб бориш учун ўзининг давлат қуришга доир тамойилларини ишлаб чиқиб, уларни ҳаётда