Қора қузғун. Фозил Тиловатов

Қора қузғун - Фозил Тиловатов


Скачать книгу
хотини ҳақидаги ўй-фикрлари ҳам сира тарк этмасди. Кўнглини безовта қилиб турган шилқим саволларни даф этишга жавоб топа олмай қийналарди. Тўғри, Гулчеҳранинг ҳеч нимадан ками йўқ. Егани олдида, емагани ортида. Рўзғор ташвишлари, бичиштикиш, мол-ҳол, супир-сидир сингари юмушларни унутганига ҳам анча бўлди. Бу ишларни ҳизматчилар бажаришарди. Гулчеҳра фақат бир нарсага зориқиш сезарди, холос. Барча аёл зотига хос бўлган табиий бир ҳол: у ўз умр йўлдошидаги вафодорлик, муҳаббатни йўқотишни асло истамайди. На зебу зийнат, на дабдабаю асъаса унинг ўрнини боса олмайди. Агар жуфтида шу хислатни туймаса сабабини ахтаради. Агар оила равнақи, рўзғор ташвишлари бўлса чидайди, кўникади. Башарти, у буларни ҳеч ким билан бўлишишини хоҳламайди…

      Гулчеҳра бир йил муқаддам қандайдир жувон қўнғироқ қилган ўша кундан бери ҳаловатини йўқотди. Қулоқлари остида ўша масхаромуз овоз, аёллик шаънини таҳқирловчи сўзлар кетмай қолди:

      – Вой, қанақа аёлсиз, Гулчеҳра опа! – худдики дугоналардай самимий гап бошлаганди у. – Эрингизни сал совутиб, попугини пасайтириб жўнатсангиз-чи, Тошкентга. Нақ зилзила-я!

      – Сиз кимсиз? – эри ҳақида айтилаётган «мақтов»дан гангиб қолган Гулчеҳранинг топган гапи шу бўлди. – Телефон рақамини теришда янглишмадингизми, ишқилиб?

      – Вой, Жобирбек акамнинг уйларими шу?

      – Ҳа-а, шу!

      – Мен эрингизнинг жазманиман! Сизга жоним ачиганидан телефон қиляпман. Оилаларингиз бузилмасин, дейман. Кеча Жобирбек акамдан, «бунча аёлга ўчсиз», десам, улар дардларини ёрдилар: «Жоним, хотиним бор, аммо у жонсиз тарашанинг ўзи. Мен эсам атомнинг кучи билан ўтин ёриб юрибман», дедилар. Опажон, ўзингизга қаранг. Бўянинг! Агар, лозим бўлса, бириккита ишқий амаллар бор – ўргатаман!»

      Нотаниш рақибасининг қолган гапларини тинглашга Гулчеҳра ўзида куч топа олмади. Гўшакни шахд билан отиб юборди. Ўтириб, роса йиғлади! Ўша куни илк бора бекаму кўстдек туюлган, аммо алдовлари билан уни шу кунгача лақиллатиб келган ҳаётга лаънатлар ўқиди. Кўнглида эрига нисбатан бир адоват уйғонди.

      14

      Сакина қилар ишни қилиб қўйди-ю, кўнгли бир оз оғриди. Минг қилса ҳам аёл-да, қанчалар рост бўлмасин, беозор бир хотиннинг кўнглини ранжитгани чакки бўлди. Гўшакни жойига қўйиб, тўшакда ялпайиб ётган эркакка ўгирилди:

      – Кўнглингиз жойига тушдими?..

      Аёлнинг кайфиятидаги ўзгаришдан довдираб қолган эркак, қошларини чимирганча ўрнидан турмоқчи бўлган жазманининг билагидан тутиб тўхтатди.

      – Жоним?

      – Шу қилиб юрган гуноҳим учун ҳали дўзахда жавоб бераман. Буниси энди ортиқча! – бургутнинг чангалидан қутилмоқчи бўлган полапондек типирчилади у. Эркак ўзини оқламоққа тушди:

      – Кечиринг, кечиринг мени жоним! – Кейин бир оз маъюсланди. Жувонда ачиниш ҳиссини уйғотмоқчи бўлди: Мени ҳам тушунинг-да, ахир! Нима қилай, ўзим айта олмасам? Ўртага одам солишга мажбур бўлдим. Ҳаммаси яхшиликка-ку! Мақсадим, сиздек офатижон бўлсин дейман. Тарашадек ётавермасдан, алангалансин, ёнсин дейман!

      Жувон


Скачать книгу