Қора қузғун. Фозил Тиловатов

Қора қузғун - Фозил Тиловатов


Скачать книгу
чопон кўтариб чиқди. «Қўйинг-қўйинг» дейишларига қарамай барчага тўн улашди. Меҳмонлар кетар чоғи, ҳамма билан қучоқлашиб хайрлашаркан Шосалимнинг енгидан тортди-да: «Сиз бир муддатга қолинг» – деди шивирлаган ҳолда.

      Шундан кейин бу каби ҳолатлар кўп бор такрорланди. Жобирбек ҳар бир ютуққа эришганида, мансаб пиллапояларига кўтарилганида қадрдон жамоасини зиёфатга чорлаб, ҳар гал меҳмонларни кузата туриб Шосалимни алоҳида олиб қоларди. Заводга директор бўлган куни ҳам шундай бўлди. Меҳмонлардан ажралиб, ҳовлига қайтиб киришгач Жобирбек унинг тирсагидан тутиб, ҳовли чеккасида усти березент билан ёпиб қўйилган машинанинг ёнига етаклаб борди. Кейин чўнтагидан калитини чиқазиб, унинг кафтига қўйди.

      – Машина муборак бўлсин!

      – Менгами? – Шосалим росмана ҳайратдан довдираб қолди.

      – Бу ҳали ҳаммаси эмас! – Жобирбек энди уни зиёфат столи томонга етаклади. – Эртадан бошлаб хизмат машиналаримдан бирини қабул қиласиз – ўнг қўлим бўласиз. Узоқ сафарларга, айрим шахсий ишларда ҳамроҳлик қиласиз.

      Шосалимнинг бошига омад қуши, тўғрироғи омаднинг эгизак қушлари қўнганди.

      19

      Гоҳ у иш билан, гоҳ бошқа бир юмуш билан Тошкентга қатнашга тўғри келарди. Кейинги пайтлари йўл азоби сезила бошлади: «Толиқиб қолаяпман, ҳалитдан!»

      Жобирбек машинанинг орқа ўриндиғида, ёнидаги юмшоқ ёстиқчага ёнбошлаганча хаёл суриб борарди. Ташвишлар ҳам кўпайиб кетди. Тавба! «Катта йўлнинг катта бўлар муаммолари», деб тўғри айтишган экан. На уйда ҳаловат бор, на ишда тиним. Бир томондан муваффақиятларга эришиб завқланасан киши, бошқа бир томондан дилни хира қиладиган ишлар.

      Айниқса, бир ой бурун сайловлар даврида Муҳтарам Калоновичдек одамнинг тарафдорлари тарқатган бўҳтон ақлга сиғмайди. Наҳотки, одам боласи бир-бирига шу қадар разиллик қила олса?! Айниқса, Муҳтарам Калоновичнинг сайловчилар билан бўлган учрашувда қандайдир уйдирма мактубни пеш қилиб, мени ёмон отлиқ қилмоқчи бўлгани шундай одамга муносиб иш бўлмади. Ҳалиям, сайловчиларимга раҳмат. Ким қаёққа юр деса, эргашиб кетадиганлардан эмас. Айниқса, анави ўқитувчи амаки созлади-да!

      Жобирбек Сакинадан номаълум одамлар ёздириб олиб, ўқувчиларимиз учун анчадан буён нотаниш қолиб келаётган бир нусха Муҳтарам Калоновичнинг кабинетига келтириб пуллаган мактубни сайловчиларга ўқиб берилгач, мунозара учун минбарга чиққан кекса мактаб ўқитувчисининг сўзларини эслади.

      – Мен адабиёт ўқитувчисиман, – дея ўзини таништирганди у. – Мавзу бериб, ўқувчиларимга иншо ёздираман. Текшираман. Баҳолайман! Энг яхшиларини кўпчиликка ўқиб бераман. Муҳтарам Калонович, мени кечиринг-у, қўлингиздаги мактуб сизнинг ўз ўқувчингизга ёздирган иншойингиз бўлса керак. Мавзуни ўзингиз берган бўлсангиз керак!..

      Мажлис аҳлига айни шу гап керак бўлиб турган экан, гулдурос қарсак чалиб юборишди.

      «Шундай чоғлари Гулчеҳра менга таянч бўладими десам, унинг муносабати тамоман тушунарсиз. Кейинги пайтлари болаларнинг ҳам юриш-туришлари


Скачать книгу