Қора қузғун. Фозил Тиловатов

Қора қузғун - Фозил Тиловатов


Скачать книгу
изн беринглар, барака топгурлар!» – деди у телефон гўшагини қўйишга чоғланаркан.

      – Биз сиз ўйлаган масалада эмас, балки бошқа бир мақсадда сиз билан учрашмоқчимиз.

      – Бошқа масалада? – ҳайрон бўлди у. – Менинг шундан бошқа иш қўлимдан келмайди.

      – Шундан сўнг, келганлар Жобирбек ҳақида гаплашмоқчи эканликларини билиб, кўришишга рози бўлди.

      – Келинглар! Манзилимми? «… – 193», деб у нотаниш меҳмонларни уйига таклиф қилди.

      – Жобирбекнинг номини эшитса хотинларнинг иштонбоғи ечилиб кетадиган бўлибди. – Киноя қилди Сакинанинг чоғроққина ошхонасидан жой олган икки меҳмоннинг бири. – Мана, сиз ҳам биз билан учрашишни хоҳламай турган эдингиз, унинг номини эшитишингиз билан қарорингиз ўзгарди қўйди.

      – Жобирбекнинг бу фронтда ҳам машҳур эканини билмаган эканмиз, – масхаромуз жилмайди иккинчи меҳмон, чой дамлашга тутинган Сакинанинг калта кўйлаги остидан кўриниб турган оппоқ, силлиқ сонига ишора қилиб!

      – Ўша муттаҳамнинг номи ўчсин, – жиғи бийрони чиқди Сакинанинг.

      – Ий-е, тинчликми? У киши вилоятимизнинг нуфузли катта амалдорларидан – ҳурматлари зўр! – Атайин уни олқаган бўлди иккинчи киши.

      – Бир гал ишрат қилгандек. Ҳотамтойлик қилиб қўлимга бир даста пул тутқазди. Ўшандаёқ кўнглим сезганди-я, олмасам бўларкан. Ясама экан пуллари.

      – Йўғ-э, наҳотки? У кишининг шунақа қилиқлари ҳам бор эканми ҳали? – росмана ҳайратланган бўлди иккала меҳмон.

      – Вой, сизни алдаб фойда топаманми? – Сакина чой қўйиб узатаркан, ҳикоясини давом эттирди: Пулларни «кўк»ига алмаштирмоқчи бўлиб, яхшиям банкда ишлайдиган дугонамга борган эканман. Акс ҳолда, войбўй, шармандаликни кўринг эди!

      – Ҳай майли, муддаога кўчайлик, – жиддийлашди Сакина, – манда нима ишларингиз бор эди?

      – Биласизми, ўша Жобирбек деганлари ҳақиқатан ҳам бузуқи бир муттаҳам одам! Лекин… лекин, нимагадир шу кунларда ошиғи олчи. Меҳмонларнинг бири сўзлари Сакинага қандай таъсир қилаётганини билмоқ учун бир муддат жимиб қолди. Кейин чой ҳўплади. Қараса, Сакинанинг вужуди қулоқ. Давом этди:

      – Шу одам бир акахонимизнинг йўлига ғов бўлиб, сайловга халақит беряпти. Шунга бир оз ёрдамингиз керак.

      – Очиқроқ сўзлайверинг, нима қилиб беришим мумкин?

      – Битта мактуб ёзиб берсангиз, тилга кирди меҳмонларнинг иккинчиси, – ўша ишрат кечаси билан боғлиқ воқеаларни, ясама пул ҳақида ҳам.

      Сакина ўша куни Жобирбек хотинига телефон қилдиргани учун бир хафа бўлган бўлса, берган пуллари сохта чиққани учун хафалиги очиқдан-очиқ адоватга айланганди. Шундан, у бир оз иккиланди-ю, лекин таклифга кўнди. Хатни бошлашга бошлади-да, кейин бир нимани эслаб, таққа ёзишдан тўхтади. Эркаклар саросималаниб қолишди.

      – Бунинг менга зарари тегмайдими?

      – Ишонтириб айтаманки, йўқ! Бу фақатгина унинг ўзига кўрсатилади. Номзодини сайловдан олса, бас! Шундан кейин бу хатнинг бир чақалик қиймати қолмайди.

      – Унгача-чи? – Сакинанинг қочирими ўринли бўлди. Шу кез меҳмонларнинг бири: «Ҳа-я, унутибман» – дедида,


Скачать книгу