Ибройим Юсупов. Шарап Уснатдинов

Ибройим Юсупов - Шарап Уснатдинов


Скачать книгу
нега ўқидим, бу мажлиснинг гапи эмаску, деб ич-этимни едим.

      Радиокомитетдаги дикторлик ҳам ўз ҳолимга қўймайди. Ҳали кечки, ҳали тонг саҳарги эшиттиришни эфирга узат, айтганимизни қилмасанг, ҳукуматга ёзамиз, деб қисташади. Қийналсанг-да, ишлаганинг ўзингга яхши, ўтириб қолган хўжаликни тиклашга маблағ ҳам керак…”

      Институт кутубхонасида мук тушиб ўтирганига анча вақт бўлди. Йигирма беш йиллик олдидан элнинг катта раҳбарлари “Қизил Қорақалпоғистон” газетаси орқали ўзлари бошқарган соҳаларда чорак асрдан буён амалга оширилган ишлар ҳақида мақолалар чоп этган. Ёзувчилар билан олимлар ҳам бир чеккада қараб ўтиришгани йўқ. Ёзувчилар уюшмасининг вақтинча раиси Жўлмирза Оймирзаевнинг мақоласида ёш шоир Ибройим Юсупов “Йўлдош муаллим” достонини ёзиб битказди, деган сатрларни ўқиганида юраги бошқача ургандек бўлди. 1950 йилнинг 17 январь сонида йирик ҳарфлар билан “Қорақалпоғистоннинг атоқли одамлари” деган сарлавҳанинг пастида етти кишининг суврати берилган. Уларнинг орасида қадрдон устози Нажим Давқораевнинг борлигини кўрганида кучли тўлқинланиб кетди.

      У аввалроқ Нажим Давқораев билан бўлган суҳбатни эслади.

      – Русчага қалайсан?

      – Чалароқ биламан.

      – Марат деган бола бор-ку, Нурмуҳаммедов, ана ўша адабиётнинг мағизини чақадиган қобилияти бор. Қандай қилиб, дейсанми? Рус тилини билиб, тушуниб ўқигани учун. Бироқ у шоир эмасда. Сен классикларни ўқимай, шоирлик булоғидан сув ича олмайсан. Шуларни ўз она тилингда, русча таржимасида ўқишни қанча тез ўргансанг, шунча тез шоир бўласан…

      Бу ҳар куни шеър ёзишдай, кечаю кундуз бўйнингда турган иш. Пединститутни тўла битказиб чиқишдай вазифа, деб ўйлади Ибройим. Вой-бўй, одам бўлиш, шоир бўлиш учун бундан бошқа қанча меҳнат кутиб турибди. Бироқ у қандай меҳнат? Баъзилар туркум-туркум шеърлар ёзиб, ўзини шоир ҳисоблаб, оқибатда жамоатчилик этиборига сазовор бўлмай қолаяпти. Бировлар бир-иккита шеърлари биланоқ адабиёт тарихида из қолдирган. Гулмурат шоир “Қайров3даги ёлғиз ғоз”, Жангабой шоир “Қози эшон”, “Ақсунгил”, Нурлибой шоир “Бола гурунг”, Қидирниёз бахши “Ўтининг шўри”, Избосар Фозилов “Қора қўй” шеърлари биланоқ халқ орасида кенг танилди. Демак, одамлар шеърнинг гўзаллигини ҳис этиб, мағзини чақиб ўқийди ёки тинглайди. Сен фақат шеъриятнинг увузини эмиб, шоирлик булоғидан ирмоқ оча билишинг, мазмунли, ҳамманинг кўнглидан жой олиб, маънавий мулкига айланадиган шеър ёза олишинг зарур…”

      У ўзига-ўзи муаллимлик қилиб, шундай фикр юритадиган, ўзига-ўзи масъулият юклаб, тинмай изланиши зарур эканини уқдирадиган, шунга талпинишга ўзига шарт қўядиган лаҳзалари кўп бўларди. Қандайдир бир ойдин манзилга йўл излайди, шунга чиқиб оламан, деб ўзини ўзи ишонтиради.

      4

      Кўп ўтмай институт билан хайрлашади. Ҳаётнинг янги, ҳали кўз олдига аниқ келтира олмаган, эзгу ниятларга чулғанган қисми бошланади. Олий маълумот эгаллагани ҳақида диплом олади.


Скачать книгу

<p>3</p>

Қайровдаги – сўйиш учун қамаб қўйилган.