Ибройим Юсупов. Шарап Уснатдинов

Ибройим Юсупов - Шарап Уснатдинов


Скачать книгу
ундай қизиққонлик қилмайди. У шоирлик деган ҳунарнинг, ҳунар дейман-ов, – деб Бабошга қараб қўйди. – Ҳунарми, касбми ёки бир арвоҳми, нима бўлса ҳам, наридан-бери менгариш осон эмас эканини яхши билади. Шоир то ҳаётининг ярмидан ошгунга қадар ўзини чала ҳисоблаб юрадиганга ўхшайди, дейман-ов.

      Шу билан чала қўшиғи босилгандай бўлди.

      – Тушга яқин бир ҳўкиз арава билан, бир эшак арава келади, – деди Эломон, – юкларни Маден оға бўғчалаб боғлаб қўйибди.

      – Қўй, Ибройим чиқар?

      – Оббо-ей, Тажет, одамнинг тилини қичитасан-да. Қора меҳнат қилиш шоирларнинг қўлидан келармиди. Айтмоқчи, – деди у Ибройимга қараб, – бораётган янги уйга олов ёқилдими?

      – Олов ҳам ёқилар, борармиз-да, аммо ундан кейини қалай бўлар экан? –деди ўтирганлардан бири.

      Ҳамма шу гап чиққан томонга қаради. Ибройимларни кўчиргани келган дўстларининг ҳаммасини хаёлида шундай ҳадик бор эди. Бу уй Давқораевнинг ўзига берилганми ёки Ёзувчилар уюшмасиникими? Аниғини ҳеч ким билмайди.

      – Бунинг лақабини Ўсарбой билади, – Тажетдин Ўсарбойга қараб жилмайди.

      – У қаердан билади. Бир оёғи Тахтакўпирда, бир оёғи Нукусда бўлса.

      Эломоннинг ана шундай кесиб айтадиган гапига ҳамма ўрганиб қолган, “вой, қотирасан-ей”дан нарига ўтмайди.

      – Билади.

      Тажетдин озгина шумлик қўшиб гапирадиган йигит. Кулимсирайвериб, шундай сўзларни айтганда чап кўзи қисилиб, лунжидаги айрим қизларда бўладиган кулдиргичи чуқурча бўлиб турадиган, сариқ тусли бўлса-да, кўпинча қизил юзли бўлиб кўринади. Кулганида бир кўзи қисилишини билмаганлар бир шумликни ўйлаб тургани йўқми, деган шубҳага борарди.

      – Қаёқдан билади? – деб ажабланди Эломон.

      – Юқоридан қўли бор.

      – Сейтовданми? (Сўз обкомнинг биринчи секретари Пиржон Сейтов ҳақида эканини ҳамма тушуниб ўтирибди).

      – Бир поғона пастроққа туш.

      – Матеке Жуманазаровми?

      – У учинчи поғона-ку, яна бир поғона туш, дейман.

      Тажетдин бошқа индамади. Эломондан кейин қалин қошли, олакўз, бурни манглайини қоқ ёриб чиққан яна бир йигит келганида Ибройим: “Ана, энди жамоат жам бўлди”, деб янги меҳмонни қувонч билан кутиб олган эди. Эломон у билан саломлашаётиб: “Ҳозирги студентлар суманглаб муаллимларнинг устига бостириб кираверар экан-эй”, деса-да, қадрдонлардай қучоқ очиб кўришди. Бу институтнинг юқори курсида ўқийдиган, ўзи назархонлик Ўразоқ Бекбўлов эди. Талаба бўлгани билан, Ибройим билан тенгқур ёшда. “Адабиёт гули” газетасининг барча ёзув-чизуви шунинг бўйнида. Ўразоқ тажрибасизлик қилса ҳам, ўзига тенгдош бўлмаган ёши катталар билан бироз яқинлигини билдиргиси келса ҳам, Тажетдин айтмай тўхталиб турган нарсани айтиб юборди.

      – Ўсарбой Хўжабек оға билан бирга Наврўз Жапақовларнинг хизматида кўп бўлади. Тажетдиннинг гапида жон бор.

      Кўп биладиган одамнинг икки хили бўлади. Биринчиси – сўз давомида хато қилганни тузатиб ўтиради. Иккинчиси бўлса, ҳамма айтарини айтиб, қўярини қўйиб бўлгандан кейин сўз бошлайди-да, ўзидан аввал айтилган гапларни пучга чиқаради. Ўсарбой келгандан буён гапга аралашмай,


Скачать книгу