Ибройим Юсупов. Шарап Уснатдинов
бўғиз товуши билан ўқиб, гоҳ образга кириб актёр бўлиб кетишини, дарс тугагунча талабалар бу оламни унутиб, Давқораев билан бадиий адабиёт ичида “яшайдиган” кунларни соғиниб юришганди. Энди улар Қалли Айимбетовнинг дарсларини интизор кутадиган бўлишди. Янги давр қорақалпоқ адабиётининг бошланиши тарихи, асосан, халқ оғзаки адабиётининг намуналарини йиғиб, бир тартибга солиб, кетма-кет бадиий адабиёт тарихини тузиб берганлар асосан, шу икки олим эди.
Педтехникумда ўқиб юриб, “Тонг нури” драма тўгарагининг суфлёри, ёшлар комитетининг етакчиси, “Қизил муаллим” қўлёзма журналининг котиби, бошланғич синфлар учун тузила бошлаган дарсликларнинг бобларини бўлиб олиб, ёзишга киришган Қалли Айимбетов ўша йиллари ҳар қандай маданий тадбирларнинг пешқадами бўлди.
У Нажим Давқораев оламдан ўтгандан кейин бир хотирада, мен шундай қилиб ҳар соҳанинг бошига бир бориб, кўпчилигига улгурмай қийналиб, 1934 йили Тўрткўл шаҳрида илмий-тадқиқот институтида ишлар эдим. Кабинетимга эгнига сариқ кўйлак кийган, белига ўша пайтда ёшлар орасида урф бўлган пўпакли белбоғ таққан, юпқа юзли, ориқ, оқ-сариқдан келган йигит кириб келиб: “Мен Давқораев бўламан. Қозоғистондан келдим”, деди. Шундан бошлаб, адабиёт майдонида менга “қопни кўтаришга қўллашадиган” содиқ дўст келди. Адабиётимиз, адабий тилимизни тадқиқ этишда Нажим билан бирга ҳамкорлик қилдик, деб эслаган эди.
Зиёфатнинг ўрталарида Давқораев ҳамманинг назарини Бабошга қаратди.
– Булар Сирожиддин Аҳмедов иккалови “Навоий ва қорақалпоқ адабиёти” номли мақола ёзган экан. Мен уни ўзбекчага таржима қилдириб, “Ўқитувчилар газетаси”га юборинг деган эдим. Айтганимни қилибди, май ойидаги сонида чиқди…
Алишер Навоий таваллудининг 500 йиллиги уруш йилларига тўғри келиб, урушдан сўнг уни нишонлаш 1948 йилга кўчирилган эди. Давқораев юбилейга маъруза ёзиб, ҳаммани ҳайрон қолдирганди. Ўша воқеадан руҳланган икки ёш адабиётшуноснинг мақоласи эди бу. Шундан кейин буларга ўрта мактаб учун қорақалпоқ адабиётидан дастур тузишни топширган эди. Энди шу дастур асосида дарслик тузиш ҳақида гап кетди.
– Дарслик ёзиш буларга оғирлик қилмасмикин? – деб луқма ташлади биров.
– Нима бўлганда ҳам адабиётимиз тарихининг йўналиши белгиланди. Бугунги адабий жараённи қолдирмасдан ўқиб, баҳо берадиган бошқаларни кўрганим йўқ.
– Қалли, Жўлмирзага ўхшаган ёши катталарни қўшиш керак.
– Улар қўшилса, сен ҳам бир томондан чиқиб келасан-ку…
Давқораевнинг Хўжабекка айтган бу эътирозли сўзига ҳеч ким гап қўшмади. Баъзилар тушунгандай жилмайиб қўйишди. Хўжабек ёши бўйича Ибройимдан бир мучалга яқин катта бўлгани билан, афтидан жуда ёш кўринадиган, юришлари ҳам, гапиришлари ҳам дадил, юпқа юзли, чайир йигит эди. Уруш йиллари обкомда инструктор бўлиб ишлади. Пединститутни Ибройимдан икки йил бурун битирди. Шунга қараганда, ишлаб юриб ўқиган бўлса керак. Ўқишни битирган заҳоти радиокомитетнинг