Дилнома. Уктамхон Домлажонова

Дилнома - Уктамхон Домлажонова


Скачать книгу
юборилган эди. Жавобдан дом-дарак йўқ. Биринчи оппонентим фалсафа фанлари доктори С.П.Турсунмуҳамедов 6 ойлик хориж сафарига кетиши тайин. 14 октябрда Қишлоқ хўжалиги институтига ўзим бордим. Институт бўмбўш. Ҳувиллаб ётибди. Маълум бўлдики, улар пахта териш мавсумида қатнашиш учун хўжаликларга эртароқ чиқиб кетишар экан. Кимга мурожаат этишни билмай ректор А. Имомалиев қабулига кирдим. Унга дардимни айтдим.

      – Ҳозир пахта компанияси, ҳеч нарсанинг иложи йўқ. Ҳимоя 1–2 ой орқага ўтса ҳеч нарса қилмайди. Сиз айтаётган одамни институт бўйича масъул иш билан жўнатганмиз. Уни чақира олмайман.

      Тупугимни ютолмай қолдим. Ўзимни ўнглаб қабулдан зўрға чиқдим. Аҳволдан биринчи оппонентни хабардор қилдим.

      – Қолса, 6–8 ойга қолиб кетади, мен хизмат сафарига 20 октябрга етиб боришим керак. Унда бошқа оппонент олишингизга тўғри келади. Қандай лоқайд одам экан, масъулиятни сезмай пахтага кетаверса, ҳеч бўлмаса ёзма равишда тақриз қолдирса бўлади-ку. Қўлидаги ҳужжатда ҳимоя кунининг вақти кўрсатилган-ку. Ихтиёрингизда яна икки кун бор, бир илож чиқиб қолар…

      Гўшак қўйилди, гўшакни ушлаб қанча турдим эслолмайман. Дардимнинг давоси кимнинг қўлида. Ноилож қолдим. Илмий раҳбарим бетоб. Шифохонада. Бунинг устига 15–16 октябрда шаҳар олий ўқув юрти талабаларининг пахта терим компаниясида қатнашишлари тўғрисидаги қарор эълон қилинди. Бунинг олдида менинг номзодликка ҳимоям ҳар қандай раҳбар учун ҳеч нарса эмас. Учтўрт кундан бери тайинли қозон қайната олмайман. Ўша йили рўза октябрь ойига тўғри келган. Онам ёшлари улуғ, рўзадор, қайнонам бошқа набиралари бетоб бўлиб, унга шифохонада қараяптилар. Беморлар таналари зирқираб турганларида қандай тонг оттирадилар-ку, менинг шу тундаги аҳволим энг оғир беморнинг аҳволидан оғирроқ кечди.

      Тонг отди. Фарзандларимга нонушта тайёрлаб, дадасини ахборотлардан огоҳ қилиб, уйдан чиқдим. “Олимлар” шаҳарчасидан (қандай шаҳарча, на йўл, на транспорт, на алоқа воситаси, на кўчанинг тайин номи бор) “Юбилейний”гача пиёда чиқилади, то университетнинг ўқув биноларига етиб келгунимгача бўлган йўлнинг қишлоқ йўлидан ҳеч қандай фарқи йўқ. Мен ҳар куни шу йўлдан пиёда ишга келиб кетаман.

      Кетяпман. Қаёққа бораман, кимнинг олдига, ўзим билмайман. Борди-ю, ҳимоя қолдирилса, 16 нафар кенгаш аъзоларига бу хабарни етказиш керак. Улар нима деб тушунадилар. 18 октябрда бошқа бир йигит ҳам ҳимоя қилади-ку. Мен туфайли у ҳам азият чекадими?! Ўзим тасаввур қилолмайман: шунча ўй-хаёллар ичида Қодир ака Фозилхўжаевнинг ишхонаси олдига етиб келганимни сезмай қолибман.

      Қабулга бунча барвақт келганимдан қоровул ҳайрон. Бир пиёла чой ҳам қуйиб берди. Чамамда озгина жон битди менга. Ходимлар бирин-кетин кела бошлашди, кўпчилик танийди.

      – Тинчликми? – деб қўйишди қизиқиб. Ана, машина тўхтади ва ундан Қодир ака тушди.

      – Ҳа, тинчликми, барвақт келибсан, ё кўз очиб кўрган жойим деб бир кеча қўриқладингми?

      Мен ўкраб йиғлаяпман.

      – Нима


Скачать книгу