Дилнома. Уктамхон Домлажонова

Дилнома - Уктамхон Домлажонова


Скачать книгу
Машғулот охирида мен билан танишиб олишди. Тўгарак ишчиёшлар тўгараги экан. Мен эса адабиётни ўз назарида ўта севадиган 8-синф ўқувчисиман.

      – Ўқувчилар уйи қошида ҳам тўгарак бор. У ерга сиз тенги ўкувчилар қатнайди, истасангиз у ерга боришингиз мумкин. Ростини айтсам, ўқувчилар уйи қаерда эканлигини билмас эдим. Бу сирни очмадим-у, бўлган воқеани келиб ўқитувчимиз Маҳкам акага айтдим. Улар менга ўқувчилар уйининг қаердалигини тушунтирганларида у ерга умуман бора олмаслигимни англадим. Чунки Чиғатой дарвоза ва Эски Жўвадан нарига ўтмаган мен қиз бола учун у ерга боришнинг машаққати тушунарли эди.

      Ўқишга киришиб кетиб, жамоат ишларида фаол қатнашаётганлигим оила юмушларимга ҳалақит бериб, онамнинг ранжиб қолишларидан андуҳда эдим.

      Ғайратий домланинг тўгарагидаги ишчи-ёшларнинг ёшидан, савиясидан (улар менга қараганда кўп нарсани билишлари яққол сезилади) кўзимни чирт юмдим-да, шу тўгаракка қатнашишга қарор қилдим. Чунки ҳеч қандай сарф-ҳаражатсиз пиёда келиб-кетаман. Чамамда 3–4 марта қатнашганимдан кейин домла Ғайратий:

      – Сизда ҳам қалам машқлари борми? Поэзияни севасизми ёки прозани, – деб қолдилар.

      Мен ўзимча мактаб ва синф деворий газетасининг муҳарририман. Танқидий ва ҳазил тоифадаги шеърларни ёзиб юраман.

      Домланинг саволлари мен учун жиддий имтиҳон бўлди.

      – Келгуси машғулотга машқларингиздан бирон нарсани олиб келинг-чи, – дедилар. Шу дақиқадаги имкониятдан енгил тортган бўлсам-да, ҳафта давомида ўй-хаёлим шу бўлиб қолди. Кундалик дафтарларимни варақлайман. Мактаб деворий газетасида чоп этилган “ижодимни” саралайман, бирортасидан кўнглим тўлмайди, тўгарак аъзолари юқорида айтганимдек қаламлари бир оз чархланган, айримлари газета ва журналларда қалам машқлари билан қатнашган.

      “Биринчи қадам”. Хаёлимга шу иккита сўз келди. Менга шундай бир воқеа керакки, шу воқеанинг тафсилоти ижодимнинг биринчи қадами бўлсин.

      “Биринчи қадам” сўзини ёздим. Гўё соқовман. Қоғоз оппоқ. Ниятимни, мақсадимни тушуниб турибман, қани энди ўрнига қўйиб ёзолсам. Ҳеч нарса ёзолмадим. Нималарнидир тўқидим. Ёзмоқчи бўлган мавзуимни оғзаки тушунтириш ниятида тайинланган соатда тўгаракка кириб келдим. Олдинги сафардагиларга қараганда тўгарак аъзоларининг сони кўпайган, кайфиятлари баланд. Ҳамманинг чеҳрасида хурсандчилик. Ажабо…

      – Хўш, Эркинжон, ижод қалай, янги шеърларни кўпроқ олиб келдингизми? Сиздан эшитайлик.

      Ҳамма “Эркинжон” деган йигитга қаради. Кўпчиликнинг сири босдими, папка ичидан варақларни чиқариб, алланималарни титкилаб қолди. Сўнг икки-учта варақни ажратиб олиб шеър ўқиди. Ҳамма мамнун. Гўё шеърда ҳеч қандай камчилик ёки ортиқча сатрлар йўқ. Домланинг ўзларидан бошқа ҳеч ким на мазмуни, на қофияси, на мавзунинг долзарблиги тўғрисида лом-мим демади.

      Имкон бўлса, ҳамманинг яна шеър эшитгиси бор. Суҳбат давомида англадимки, шеър ўқиб бераётган “Эркинжон” – ҳозирда ўзбек адабиётида машҳур бўлган Эркин Воҳидов


Скачать книгу