Дилнома. Уктамхон Домлажонова

Дилнома - Уктамхон Домлажонова


Скачать книгу
кўриб қўямиз.

      Кунларни, ҳафталарни, ойларни қандай ўтиб кетганлигини сезмас эдим. Бу бир ҳафта мен учун йиллардан узоқ бўлди-ёв. Қўлёзмани олиб бориб берганман. Қўлимдаги энг ширин суҳбатдошимни йўқотиб қўйгандек хаёлга чўмаман.

      Наҳотки камчилик топишади, билиб турибман, биринчи машқингиз экан, кўпроқ машқ қилинг, дейишса-чи… Бир ҳафтани ўтказгунча нима ўйларга бормадим. Бунчалик хушхабар эшитаман деб кутмагандим.

      – Яхши, – деб гап бошладилар. Таҳририятга маъқул. Айрим камчиликлардан ҳоли эмас. Бу камчиликларни тузатиш қўлингиздан келади. Биз журналнинг навбатдаги сонида чоп этиш режасига киритиб қўйдик, – дея айрим ўриндаги тил жиҳатларини янада жонлантириш ва яна баъзи масалаларни тушунтириб, қўлёзмани қўлимга тутқаздилар.

      “Биринчи қадам” ҳикоямни ёзиш жараёнида ҳаётимнинг содда жиҳатларини чуқур англадим. Ўзимча кўп ўқияпман деб, ўқиган китобларим қалам тебратиш учун ниҳоятда оз эканлигини, кўп ўқишдан ташқари кўп мушоҳада қилиш зарурлигини, ўзимга ўхшаган бошловчи қаламкашларнинг ижодлари билан яқиндан танишиш зарурлигини тушуниб етдим.

      Буларнинг ҳаммасидан ташқари, Ғайратий домладек инсоннинг ҳаётлари, оилага, умр йўлдошга, фарзандларга, адабиёт ва санъат аҳлига бўлган муносабатлари, ўта камтарликлари, умр йўлдошлари Шафоат ойининг оиладаги аёл сийратлари мен учун уддасидан чиқа олсам роман ёзгудек мавзу бўлди. Шафоат ойига домла эркалабми, Шапат деб мурожаат қилар эдилар. Ожизона қаламимга нимаики муносиб бўлган бўлса, унинг ҳам биринчи ўқувчиси, ҳам мураббийси домла Ғайратий эдилар.

      Йўқолаётган қадриятларимиз, удумларимиз ҳақида гап кетганда, радио-телевидение орқали шулар ҳақида эшиттиришлар эшитганимда тасвирлашга сўзим ожиз бўлган мендек оддий бир қизни домла Ғайратий ва уларнинг жуфти ҳалоллари томонидан ҳеч қандай ҳақ-таъма қилмаган ҳолда эъзозлаб қадрлаганларини тез-тез эслайман, соғиниб-соғиниб қўмсайман. Домла Ғайратийга ва умр йўлдошлари Шафоат ойига уларнинг суҳбатларида қанча бўлган бўлсам, борганимда-келганимда фарзандлари қатори нозу неъматларни қанча тановул қилган бўлсам, энг зарури – одоб, тарбия, муомала, муносабат бобларида ўлчашга тарозиларнинг тоши етмайдиган меҳрни кўрган бўлсам шунча ва шундан кўп, шундан ҳам мўл миқдорда Оллоҳнинг раҳматини сўрайман. Ҳар гал она авлодим ва очилмаган ғунча қизим Мунирахонни зиёрат қилгани Чиғатой қабристонига кирганимда, домла Ғайратий ҳузурларида узоқ ўтираман.

      Оллоҳдан раҳмат сўраб ўрнимдан турар эканман худди менга:

      – Қалам ёзмаса ҳам қалб ижоди тўхтамасин, қалам ёзади, албатта ёзади, чунки ёзмоқлик қаламга Оллоҳдан амр қилинган, – деяётгандек мулойим кузатиб қоладилар. Ўрта мактабда ўқиш даврининг охирги уч йили мароқли ва мазмунли ўтди. Китоб оламига чуқурроқ кирдим. Маҳаллий матбуотда қалам машқларим кўрина бошлади. Мактаб ёшлари ичида ўрним бор, устозлар эъзозидаман. У пайтда ҳар бир синфнинг битирув кечаси мактабда нишонланар эди. Битирув кечасида ҳар бир устозга шеър битганим, устозларим бағрига босиб, меҳр қўри билан хайрлашганлари


Скачать книгу